Жиззахда Toyota Land Cruiser машинаси қалин туманда жарликка қулаб тушди

Улашиш:

Маълум қилинишича, 2022 йил 29 январ куни соат 13:30 ларда Жиззах вилояти Бахмал туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бахмал тумани “Бахмал” ҚФЙга қарашли Абай қишлоғи ҳудуди дала майдонида Жиззах шаҳри Қалия маҳалласида яшовчи,  1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Toyota Land Cruiser машинаси билан ўзига тегишли Молгузар фермер хўжалигига бораётганида машина жарликка қулаб тушади.

Оқибатда машина ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Машина салонида бўлган ҳайдовчининг икки нафар набираси турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда, Toyota Land Cruiser’нинг шинаси қалин туманда лойда сирпаниб кетгани ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани ортидан машина жарликка қулагани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда Бахмал тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.