“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлимида электрон тизим орқали лицензия бериш тартиби тушунтирилди

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлимида электрон тизим орқали лицензия бериш тартиби тушунтирилди

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан Жиззах вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги  Қонунининг мазмун моҳияти тушунтирилиб борилмоқда.

Жумладан Жиззах шаҳрида ташкил этилган семинарда семинар иштирокчиларига мазкур қонун билан фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга яратилган қулайликлар, яъни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари махсус электрон тизим орқали электрон шаклда амалга оширилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, соҳага оид рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жариманинг миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорида) 150 баробари этиб белгиланганлиги тушунтирилди.

Семинар якунида тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавoблар берилди.

 

Шуҳрат Джураев - бўлим мутахассиси