Форишда 4-сектор томонидан селдан жабр кўрган хонадонларга кўмак кўрсатилди

Форишда 4-сектор томонидан селдан жабр кўрган хонадонларга кўмак кўрсатилди

Жорий йилнинг апрель ва май ойлари вилоятимиз ҳудудида ёғингарчилик миқдорининг қисқа вақтда ошиб кетиши сел ва тошқинларни юзага келтириб, халқ ва қишлоқ хўжалигига, аҳоли хонадонларига катта миқдорда зарар етказди.
Айни пайтда ушбу зарар миқдорлари аниқланиб, аҳоли хонадонларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Сел йўлида зарарланган хонадонлар, ортиқча қурилмалар бузилиб, аҳоли учун алоҳида массивлар бунёд этишга киришилди.
Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғи аҳолисига вилоят Давлат солиқ бошқармаси, 4-сектор раҳбарияти томонидан дастлабки кунларданоқ кўмак берилди. Жумладан, уй ва хонадонларнинг санитария холатидан келиб чиқиб, селдан зарар кўрган қурилиш объектларини бузишда кўмаклашилди. Шундан сўнг, уй-рўзғор буюмлари зарарсизлантирилиб, янги жиҳозлар келтириб берилди. Кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, ун, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз ва гўшт маҳсулотлари беғараз етказиб берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати