Ёз чилласида Форишга сел келди

Жиззах янгиликлари / Ҳодисалар 31-июл, 11:199 Admin 417 0

30 июл куни соат 16:15 ларда Жиззах вилояти, Фориш тумани, Учма қишлоғида кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик натижасида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларида ўзанидан тошиб чиққан.

Жиззах ФВБ ҳодиса юзасидан баёнот берди. 

Ҳодиса ярим соатга яқин давом этиб, аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

Aйни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойида Форишда кучли сел оқибатида жиддий талофат кузатилганди. 

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?