«Бунақаси 80 йил аввал кузатилган» — Форишдаги табиий офат тафсилотлари

Улашиш:

Фавқудодда вазиятлар вазирлиги 20 апрел куни Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳудудларида кузатилган сел-сув тошқинлари оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Сел-сув тошқинларидан кучли зарарланиш Жиззах вилояти Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙ ҳамда Самарқанд шаҳри кўчаларида рўй берган.

Маҳаллий аҳолига кўра, Эгизбулоқ МФЙ да охирги 80 йилликдаги энг кучли сел оқими ўтган. Сел оқимлари маҳалладаги 260 та аҳоли яшаш хонадонларига тўғридан-тўғри кириб борган. 53 та хўжалик табиий офатдан тўлиқ талофат кўрган. 6 та фуқаро сел оқими ичидан қутқариб қолинган. 25 та аҳоли яшаш хонадонларида истиқомад қилувчи 100 га яқин фуқаро қариндошлариникига жўнатилган.

Ушбу ҳудудда шундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

Сел оқими 15-сон умумтаълим мактаби ва 9-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1.5 км. ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.