Фарзанд ота тарбиясига олиб берилди

Фарзанд ота тарбиясига олиб берилди

Афсуски, сўнгги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири, уларнинг келгусида ота ёки она билан қолиши, таъминоти каби оғриқли масалаларни кун тартибига чиқариб қўймоқда.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Т ҳисобидан ундирувчи Ш.И. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандини отаси Ш.И.га олиб бериш тўғрисидаги суд буйруғи мавжуд.

Давлат ижрочиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фарзанд ўз отаси тарбиясига олиб берилди. Ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли иш юритишдан тамомланди.