Қарздор ота фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб берди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 28.08.2015 йилдаги бўйруғи асосан, қарздор С.Ш.дан ундирувчи фойдасига бир нафар фарзандлари таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими иш юритувида мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорга нисбатан МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида вояга етмаган бир нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган жами 104 000 000 сўм пул маблағларини олиндан тўлаб берди. Шу сабабли, жорий йилнинг 24 декабрь куни Қонунининг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ижро иши тамомланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.