Бахмал туманидаги ихтисослаштирилган мактабига пресс-тур ўтказилди

Бахмал туманидаги ихтисослаштирилган мактабига пресс-тур ўтказилди

Жиззах вилояти Бахмал тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мактаб Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК буюртмачилиги асосида 2022-йилнинг март ва июл ойларида реконструкция қилинди.

 

 


Шартнома қиймати 5 млрд. 168 миллион сўмдан ортиқ бўлган объектнинг пудратчиси “Ҳуршид” МЧЖ ҳисобланса, лойиҳа ҳужжатларини “Атлант Арчитеcтс Груп” МЧЖ ташкилоти тайёрлаган ҳамда иш лойиҳа бўйича кетишини назорат қилган.

 


Реконструкция ишлари июл ва август ойлари тўлиқ тугатилган. Ҳозирги кунда мактабда ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

 

 

 

Расмларда кўринганидек, мактаб ҳудуд мактаби бўлса-да ҳеч ҳам пойтахт ёки вилоят марказида жойлашган мактабларда қолишмайди. Таълим учун қандай шароит керак бўлса, барчаси тайёр қилинган.