Жиззахда сотувчи харидорга сотган телефон ҳамда пулларни ўғирлаб кетди

Жиззахда сотувчи харидорга сотган телефон ҳамда пулларни ўғирлаб кетди

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро М.М. мурожаат қилиб, фирибгар ва ўғирлик жиноятидан жабрланганини маълум қилди.

Жабрланувчи Сирдарё вилояти “Оқйўл” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган фуқаро Г.А.дан қўл телефони сотиб олган. Бироқ сотувчи Г.А. харидор М.М. ни алдаб пуллари ҳамда сотган телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.