Ғаллаороллик ўғри аёл тезкор қидирув натижасида ушланди

Улашиш:

Ғаллорол тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган И.З. ариза билан мурожаат қилиб, унда билдиришича, яшаш уйидан 3 жуфт аёллар сирғаси ва 5 миллион сўм пулларни номаълум шахс ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни жабрланувчининг ҳамқишлоғи, 1995 йилда туғилган аёл С.Н. содир этгани аниқланди.

Туман ички ишлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан тегишли моддалар асосида жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.