» » Жиззахда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган ёш эстрада ижрочилари кўрик-танлови ўтказилмоқда

Жиззахда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган ёш эстрада ижрочилари кўрик-танлови ўтказилмоқда


Ботир Зокировнинг қўшиқлари замонавий эстрада қўшиқ санъатининг асл намунаси сифатида халқимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олган.

Унинг Ўзбекистон радио ва телевиденияси «олтин фонди»га кирган қўшиқлари турли миллат вакиллари томонидан ҳозирги кунга қадар мароқ билан тингланади, издошлари томонидан севиб куйланади.

Жиззах шаҳридаги махсус ихтисослашган санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги олдидан бадиий мусиқали тадбир ўтказилди.

Вилоят маданият бошқамаси раҳбарияти, санъат мактаби жамоаси, турли ижодий танловлар совриндорлари бўлган ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир Президентимизнинг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

– Вилоятимиз санъат ва маданият муассасаларида халқимизнинг марҳум севимли санъаткоримизнинг 85 йиллигини муносиб нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилаётир, – дейди вилоят маданият ишлари бошқармаси бошлиғи Камол Фархадов. 

– Юбилейга тайёргарлик ва уни ўтказиш доирасида маданий-маърифий, бадиий-мусиқий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Шу жумладан, ёш эстрада ижрочилари кўрик-танлови ўтказилаяпти. Бугунги бадиий-мусиқий кеча ушбу кўрик-танловнинг бошланиши бўлди.

Кечада Ботир Зокиров катта маҳорат билан ижро этган «Мафтун бўлдим», «Ёр, кел», «Раъно», «Газли кўҳликлари», «Сени эслайман», «Мажнун монологи» каби бутун дунёга машҳур қўшиқлари янгради. Санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган буюк санъаткор умрибоқий қўшиқлари билан мангуликка дахлдор эканлигидан далолат бўлди.

Ёш эстрада ижрочиларининг ушбу чиқишлари айни пайтда Ботир Зокиров номли эстрада ижрочилари кўрик-танловининг саралаш босқичи вазифасини ўтади. Концерт давомида маданият бошқармаси ҳузуридаги соҳа мутахассисларидан тузилган ҳайъат аъзолари танловнинг кейинги босқичида иштирок этиши учун энг яхши эстрада қўшиқлари ёш ижрочиларини аниқлаб олди.

Барча туманларда ўтказиладиган кўрик-танлов жорий йил апрел ойида – улуғ санъаткор таваллудининг 85 йиллиги нишонланадиган кунда якунланади.

 

Тошқул Бекназаров,ЎзА

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:34
Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Фориш туманида ўтказилди (видео)
10:05
Тошкентда тўйда мақтаниш учун “пул сочамиз” деб қалбаки пул ясаганлар қамоққа олинди
08:37
10 сонияли видео 6 миллион долларга сотилди
08:34
ОФК Кубоги “F” гуруҳи ўйинлари қаерда ўтиши маълум бўлди
08:32
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан янги ҳужжатли филм олинади
08:31
Январь-февраль ойларида қанча фуқаро хорижга ишлаш учун чиқиб кетгани маълум қилинди
08:30
Номаълум фуқаро 300 миллион сўмлик телефонларни оқизишга уринди
08:29
Яраштиришга келган шахс жиноят иштирокчисига айланди
15:37
Жиззахлик йигит сирдарёлик аёлнинг ҳаёсиз видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қилди...
13:52
Ғаллаоролда “стольба” цехи иш бошлади
13:37
Зарбдор туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди
13:34
Поезд ғилдирагига нима ўрнатилган эди?
13:33
"Ижтимоий тармоқ фаоллари “очиқлик” баҳонасида одамлар эътиборини торишга ҳаракат қилмоқда". ИИВ матбуот котиби огоҳлантириш билан чиқди
13:31
“Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” учун хизмат текшируви ўтказилмоқда
13:30
Айрим ўқитувчиларга устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
13:29
"Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ..." — Расул Кушербоев
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР