«Netflix»даги янги сериал «Калмар ўйини»дан ўзиб кетди

«Netflix»даги янги сериал «Калмар ўйини»дан ўзиб кетди

Оммалашиб кетган «Калмар ўйини» «Netflix»да энг кўп томоша қилинаётган сериал мақомини йўқотди. Унинг ўрнини 16 октябрда премьераси ўтказилган «Сен» сериалининг янги мавсуми эгаллади. Forbes шу ҳақда ёзмоқда.

Жанубий Корея триллери АҚШда намойишлар етакчиси мақомини 24 кун ушлаб турди.

«Сен» — ҳаётини тоза қоғоздан бошлашга уринаётган савдойи жиноятчи йигит ҳақидаги сериал. Премьерасидан сўнг у стриминглар платформасида етакчига айланиб олди.

Бироқ экспертлар бу сериал худди «Калмар ўйини» сингари «Netflix»нинг барча даврлардаги энг оммалашган лойиҳалари рейтингига илинишига шубҳа билан қарашяпти.