Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди

Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган икки ўйин 18 май, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Пахтакор»

«Пахтакор» сафарда «Қўқон-1912»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ қўқонликлар олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Ўйиндаги гол 86-дақиқага келиб очилди: узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтган Драган Черан «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. Баҳсга қўшиб берилган вақтда яна «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Иван Ёсович голга айлантирди.

Яна бир ўйин «Сурхон» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечди. Унда жиззахликлар иродали ғалабани қўлга киритди. «Сўғдиёна» сафида Жавоҳир Қаҳрамонов дубль қайд этган бўлса, Хислат Халилов ва Шоҳруз Норхонов биттадан голга муаллиф бўлди. Термиз клуби сафида Муродбек Бобожонов ва Сардор Қулматов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

7-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

 Фото: ПФЛ

Суперлига

9-тур баҳслари

18 май, чоршанба

«Қўқон-1912» — «Пахтакор» 1:1

Голлар: 0:1 – 86 Черан, 1:1 – 90+9, пенальти Ёсович.

«Сурхон» — «Сўғдиёна» 2:4

Голлар: 1:0 – 35 Бобожонов, 1:1 – 40 Халилов, 1:2 – 45+3, пенальти Норхонов, 1:3 – 75 Қаҳрамонов, 1:4 – 90 Қаҳрамонов, 2:4 – 90+7 Қулматов.

скачать dle 12.0


Flag Counter