» » 2021 йилда ишга тушириладиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

2021 йилда ишга тушириладиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, улар сонини 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаганди.

Аввалроқ «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» тақдим қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳада 2021 йилда талабгорлиги юқори бўлган 60 та давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) жорий қилиш кўзда тутилган.

Мазкур дастур лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди.

Дастурга кўра, давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар томонидан анъанавий тарзда ёки бошқа манбалар орқали электрон кўрсатилаётган талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланган.

Йил давомида жами 60 та янги хизматлар ишга туширилади. Бугунги пандемия шароитида талабгир хизматларнинг онлайн шаклда, қулай тарзда тақдим этилиши аҳолига нафақат енгиллик беради, балки уларнинг идорама-идора юриб, касалликка чалиниши эҳтимолининг ҳам олдини олади.

Рўйхатга:
- Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
- Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
- Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
- Иш даромадлари тўғрисида маълумотнома олиш;
- Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш;
- Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
- Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
- Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
- Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топшириш;
- Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
- Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ҳамда шу каби долзарб ва талабгир хизматлар киритилган.

Ушбу дастурда давлат хизматларини тўлиқ масофадан кўрсатиш бўйича жараёнларни автоматлаштириш ва хизмат кўрсатиш босқичларини максимал даражада оптималлаштириш мақсад қилинган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР