» » “ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?”

“ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?”

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлди? Фуқаролар нимадан норозилик билдиришди? 

Гувоҳ бўлиб турганимиздек, коронавируснинг янги штамми – SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omiсron) варианти дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалмоқда ва юртимизда ҳам қайд этилиб, охирги 10 кун давомида касалланиш ҳолатлари 8 баробарга ошди.

Omiсron штаммининг дунёда тез тарқалаётгани муносабати билан АҚШ, Дания, Корея Республикаси, Буюк Британия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби давлатларда қўшимча карантин чекловлари жорий этилди.

Мавжуд хавфнинг олдини олиш мақсадида юртимизда ҳам чегара кесиб ўтиш жойларида фуқаролар ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлишлари ҳамда халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил ўтказиш чегара пунктларида коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари белгиланди. 

Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 нафар фуқаролардан ҳам тест синамалари олинган.

Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган. 

Юртимиздаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарида коронавирусда мусбат натижа аниқланган.

Қўлида касалликдан фориғлиги ҳақида маълумоти бўлган фуқароларнинг “нега яна қайта экспресс тест топширишим керак?” деб ўйлашлари табиий. 

Лекин кўриб турганингиздек, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат. 

Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир. 

Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда. 

Экспресс тест нархи 5 АҚШ доллари эквивалентида белгиланган бўлиб, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга  50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу  тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

Вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади. 

Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз. 

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
09:18
Тошкентнинг 12та тарихий дарвозаларини тиклаш бўйича узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
09:14
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади
08:24
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
08:22
Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди
20:58
Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
20:53
Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди
17:43
ЖПИ сиртқи бўлими томонидан ташкил этилган "CAREER DAY INNOFAIR-2022" карералар кунида 120 нафар талаба иш ўрнига эга бўлди
16:01
Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади
15:30
Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди
08:13
Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди
08:10
Номдор воситаларнинг сохтасини ясаб сотган шоввоз ушланди
08:08
“Бекободйўлиндустрия” УК мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:07
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни қандай ўтказиш бўйича баёнот билан чиқди
08:06
Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
08:03
Шу йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР