Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

Бугун кундуз куни республикамизга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-23° илиқгача кўтарилади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.