4-Сектор: Бахмалдаги ягона хусусий клиника муаммолари ўрганилди

4-Сектор: Бахмалдаги ягона хусусий клиника муаммолари ўрганилди

Бахмал туманида шу йилнинг январь ойида илк хусусий клиника фаолият бошлади. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида очилган ушбу “Grand Medical Center” кўп тармоқли клиникаси умумий касалликларни даволаш, лаборатория текширувлари ўтказиш каби хизматлар кўрсатилмоқда. Клиникада жами 24 та иш ўрни яратилган.

-Йил якунига қадар MРТ ва рақамли рентген ускунасини келтиришни режалаштирганмиз. Айнан тиббий асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида банк кредити олганмиз. Ҳозирда божхона омборларида Хитойдан келтирилган  тиббий ускуналар турибди. Вилоят 4-сектор раҳбарияти томонидан бу масалада амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди, - дейди клиника иш бошқарувчиси Асқар Сафаров.
 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати