Қишки Олимпиада ўйинларининг медаллари дизайни тақдим этилди

Қишки Олимпиада ўйинларининг медаллари дизайни тақдим этилди

Олимпиада ўйинларининг ташкилий қўмитаси 2022 йилда Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг медаллари намуналарини тақдим этди.

Медалларнинг олд томонида Олимпиада ҳалқаси, орқа томонида эса ўйинлар эмблемаси ва мусобақанинг Хитой тилидаги номи ёзилган.

Қишки Олимпия ўйинлари 100 кундан кейин, 2022 йил 4 февраль куни Пекинда бошланади.

Мусобақалар 20 февралга қадар давом этади. Паралимпиада ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.