Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашига янги раис сайланди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашига янги раис сайланди

“Ёшлар инновацион маркази” да ўтказилган вилоят Кенгашининг кенгайтирилган Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси лавозимига Даманова Шоҳида Марс қизи сайланди.

 

Даманова Шоҳида шу кунга қадар вилоят Кенгаши раис ўринбосари “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият олиб борган.

 

Даманова Шоҳида Марс қизининг янги фаолиятида омад ва муваффақият тилаймиз!

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати