Арнасойда тумани Давлат хизматлари маркази томонидан Тинчлик МФЙ аҳолисига 32 турдан ортиқ хизматлар кўрсатилди

Арнасойда тумани Давлат хизматлари маркази томонидан Тинчлик МФЙ аҳолисига 32 турдан ортиқ хизматлар кўрсатилди

Арнасой туман 1-сектор худудидаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида Арнасой туман Давлат хизматлари маркази томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида, ичимлик сувига уланиш, кадастр хизмати, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби 32 тадан ортиқ хизматлар кўрсатилди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмат