Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан икки фуқаролик ҳақида хабардор қилмаслик учун жавобгарлик жорий қилиниши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатасида иккинчи ва учинчи ўқилишида бир овоздан маъқулланган.  

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда иккита паспортга эгалик қилиш учун на маъмурий, на жиноий жавобгарлик мавжудлигини билдирган эди. Айни дамда Ўзбекистон иккита паспорт борлигини тан олинмайди. Агар сиз чет эл паспортини олган бўлсангиз ва ўзбек паспортидан воз кечмаган бўлсангиз, мамлакатга ўзбек паспортидан фойдаланиб келганингиз маъқул, чунки маҳаллий Ҳукумат учун сиз Ўзбекистон фуқаросисиз.

Яқин келажакда бу ҳолат кескин ўзгариши мумкин. Янги қонун бошқа давлатларнинг паспортини олган Ўзбекистон фуқароларини бу ҳақда 30 кун ичида Ҳукуматга хабар беришга мажбур қилади. Агар буни қилмаса, шахс маъмурий жавобгарлик Кодекси бўйича жарима билан жазоланади.

Шу билан бирга, агарда шахс бошқа мамлакат фуқаролигига эга бўлганида, айни пайтда ички ишлар органлари Ўзбекистон фуқаролигини автоматик равишда тугатиш масаласини кўриб чиқмаяпти. 

Даставвал, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шахснинг ҳақиқатан ҳам хорижий давлат фуқаролигини олган-олмаганлиги текширилади. Агар мазкур факт тасдиқланса, бу шахс ўз вақтида бошқа давлат фуқаролигидан воз кечмаса, у Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади ва бу ҳақда    тилхат олинади. 

Шунингдек, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари ва чет давлат фуқаролигидан воз кечмаган тақдирда келиб чиқадиган оқибатлар   батафсил тушунтирилади.

Агар Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқаролигидан воз кечишни истамаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги Ўзбекистон Президентининг фармони асосида тугатилади.