ОАВга нотўғри маълумот берганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Улашиш:

14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши билан миллий ОАВ ва журналистларнинг профессионал фаолияти учун янги самарали механизмларни жорий этишга имконият яратилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тўғрисидаги маълумотларни эркин олишлари ҳамда уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича қўшимча кафолатлар белгиланади.

Шунингдек, ёлғон ахборотни тарқатганлик учун юридик жавобгарлик чораларининг қабул қилиниши фуқароларнинг ахборот ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коммуникация тизимига долзарб ва ишончли ахборотларнинг киритилишига, шунингдек жамиятнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга кўмак беради.

Қизғин баҳс ва мунозаралар тарзида ўтган йиғилиш якунида кун тартибида кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.