Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШга маслаҳат билан чиқди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШга маслаҳат билан чиқди

Cана : 02-10-2018   /   Сиёсат, Дунё   /   кўрилди: 72
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинкенинг Яқин Шарққа энергия ресурслар етказиб беришнинг олдини олиш учун Россия учун денгиз йўлларини тўсиб қўйиш имконияти ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Қодиров «ВКонтакте»да америкаликларга «дўст бўлиб яшашни» маслаҳат берди.

«Зинке АҚШ «Россияга иқтисодий босим имкониятларини кўриб чиқмоқда», дея маълум қилди. Унинг айтишича, бу вариант Россиянинг энергия ресурсларини киритмаслик, энергия ресурслар бозорга кирмаслиги учун денгиз йўлларини тўсиб қўйишни ўз ичига олади. Афтидан, жаноб вазир Россия, унинг тарихи, имкониятларини яхши билмайди», - дея ёзган Қодиров.

Унинг таъкидлашича, америкалик сиёсатчиларнинг бундай баёнотлари «ақл-идрокли одамларни ҳайратга солмай қўйди». Қодировнинг сўзларига кўра, АҚШнинг мақсади - «давлатларни йўқ қилиш, ресурсларни эгаллаш, қўғирчоқ режимларни ҳокимиятга тепасига олиб келиш».

«Бемаъни нутқларга вақт сарфлашнинг ўрнига, буюк Россиянинг денгиз портлари ҳамда энергия ташувчиларга эга танкерларни блоклаш бўйича ҳақиқий уринишга қандай муносабат билдириши ҳақида ўйлаб кўрса бўларди», - деди Чеченистон раҳбари.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!