Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. “Ерни боқсанг — ер ҳам сени боқади”

“Ерни боқсанг — ер ҳам сени боқади”

Cана : 12-03-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 143

Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни йилга татийди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, майсалар илдиз ёриб, ниш ураётган ушбу бетакрор паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади.

Табиат инжиқликлари билан курашавериб пишган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланади. Ҳар бир томорқа ер эгаси сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва мевалар етиштириб, оила эҳтиёжидан ортганини бозорга чиқариш орқали қўшимча даромад топишга ҳаракат қилади.

Шу боисдан ҳам томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина  манбаи, мўъжаз гўшаси. Айни вақтда Жиззах вилоятида 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Президентимизнинг Жиззах вилоятига ташрифида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, томорқа ер эгаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича туман ва шаҳарларда солиқ органлари ходимлари, маҳалла раислари ҳамда маҳалла котибларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил қилиниб, аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб томорқалари хатловдан ўтказилмоқда. 

Пахтакор туманининг 4-секторга қарашли Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини 3078 нафар аҳоли сони 501 та хонадонда истиқомат қилади.

66 ёшли онахон Холбуви Жозилованинг айтишига қараганда ўз томорқасидан  унумли фойдаланиши қўшимча даромад манбаи эканини доимо ёдда сақлаган ҳолда, мавжуд экин майдонларидан уч мартагача ҳосил олиш учун астойдил ҳаракат қилади. Онахон ўз оиласи билан 8 сотих ер майдонига эга томорқасида 3 та янги иссиқхона барпо этиб, лимон,бодринг, помидор кўчатларини, ҳар хил турдаги кўкатларни етиштирмоқда.

Ўз томорқасидан унумли фойдаланаётган Холбуви Жозиловага  ер солиғи ставкасини пасайтирувчи солиқ имтиёзлари қўлланилади. Қишлоқда экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, экин турларини тўлиқ йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олаётган оилалар кўплаб топилади. Шу қишлоқда истиқомат қилувчи Қавсархон Хайдарова оиласида бўлиб бунинг гувоҳи бўлдик. 15 сотих ер майдонига саримсоқ пиёзи, ҳар хил кўкатлар экилган.

Шунингдек, Пахтакор туманидаги енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун "Пахтакор томорқа  хизмати” МЧЖ ҳам аҳоли бандлигига кўмаклашмоқда. Жамият  ҳамда томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 10 баробаригача бўлган миқдорда субсидиялар берилади.

Жамият раҳбари Бахтиёр Очиловнинг айтишига қараганда ҳозирда кам таъминланган оилаларга 1800 та мевали кўчатлар тарқатилди. Яна режада 1800 та 14 хил мевали қўчатлар етказиб берилиши режалаштирилган. Шунингдек мазкур хизмат ҳудуддаги томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бунда, тупроқ-иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб қайси турдаги экинларни экиш, парваришлаш, маҳсулотни йиғиб олиш ва уни сотиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатади. Амалга оширилаётган ишлар самараси борасида Пахтакор туман ДСИ бошлиғи Орзумурод Эргашев 4-сектор ҳудудига бириктирилган ҳудудда  эртанги экинлар экиш ишлари тўлиқ амалга оширилганини билдирди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, хатлов натижасида, Жиззах вилоят бўйича 4-секторга бириктирилган 66 та ҚФЙ ва МФЙларида баҳорги экинларни экиш учун 37657 та хонаданнинг 4379,3 гектар томорқа ер майдони мавжудлиги аниқланди.

Ушбу ер майдонларининг 337,2 гектарига мевазор ва узумлар, 4045,1 гектарига сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинларни экиш аҳоли талабидан келиб чиқиб, ерларни тайёрлаш ва эртанги экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган.

Шундай хайрли ишларни Ғаллаорол туманининг 4-секторига қарашли Бахмалсой қишлоғида ҳам кўриш мумкин. 70 ёшни қарши олиш арафасидаги ҳамюртимиз Келдиёр Имомқулов 20 йил туризм соҳасида ишлаб, энди ўз томорқасидан унумли фойдаланишни ният қилган экан.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад — иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Шу сабабли, 25 февралдан мамлакатимизда деҳқончилик бўйича долзарб ойлик, деб эълон қилинди. Бу ойликни ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, кўпни кўрган, деҳқончиликда суяги қотган нуронийларимиз ўз маҳоратларини ёшларга етказиши учун тажриба мактаби ойлиги, деб англаган ҳолда ишларни ташкил қилсак, барча учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!