» » ДСҚ раиси Беҳзод Мусаев жиззахлик солиқ тўловчилар билан учрашди

ДСҚ раиси Беҳзод Мусаев жиззахлик солиқ тўловчилар билан учрашди

16 январь куни Жиззах шаҳрида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тарғиботига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси  Давлат солиқ қўмитаси раиси Бехзод Мусаев иштирок этди.

Тадбирда 300 нафарга яқин тадбиркорлар, ташкилот ҳисобчилари, туман ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар. Кўргазмали семинар аввалида иштирокчилар солиқ тизимидаги янгиликлар акс этган буклет ва тарқатма материаллар билан танишдилар.

Семинарни Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Ражабов кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Бехзод Мусаев сўзга чиқди ва унинг таклифи билан семинар интерактив кўринишда, савол-жавоблар асосида ўтди.

Семинарда 2019 йилдаги ўзгаришлар, солиқ Концепцияси мазмуни ҳамда янги Солиқ кодексидаги янгиликлар хусусида фикр юритилди. Ҳар бир концептуал ўзгариш мисоллар асосида тушунтириб берилди.Янги Солиқ кодексидаги ўзгариш ва янгиликлар халқаро стандартларига мос эканлиги ривожланган давлатлар мисолида таққослаб кўрсатилди. Иштирокчиларнинг 50 дан ошиқ саволига мутахассислар батафсил жавоб қайтардилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида нафақат Солиқ кодексидаги ўзгаришлар, балки корхона ва ташкилотларнинг иш фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ҳам муҳокама этилди.

Куннинг иккинчи ярмида давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари иштирокчиларнинг савол ва таклифларини тинглаб, мулоқот қилдилар.


 

 

 

 

 Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати. 

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш