Арнасой тадбиркорлари янги солиқ кодексини қандай қабул қилишди?

Улашиш:

 

2018 йилда туманимиз марказида супермаркет барпо этиб, савдо фаолияти билан шуғулланиб келмоқдамиз, - дейди тадбиркор Абдувосит Зоидов. – Ўтган йиллар давомида тадбиркорларнинг солиқдан қарзини дебитор қарздорлик орқали ундириш амалиёти мавжуд эди. Янги Солиқ кодекси солиқ идораларининг мана шу ҳуқуқини бутунлай чеклаб, тадбиркорлар ва фермерларнинг норозилигига барҳам беради. Бугунги семинар бизнинг бундан кейинги фаолиятимизда эътибор қаратишимиз лозим бўлган ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида жуда кўп қимматли маълумотлар берди. 

Арнасой туманида туман давлат солиқ инспекцияси ва вилоят ДСБ ҳамкорлигида ўтказилган янги Солиқ кодекси тарғиботида тадбиркорлар солиқ қонунчилигини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги янгиликлардан мамнун эканликларини яширмадилар. Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг янги Солиқ кодекси солиқ идораларининг назоратчи сифатидаги имиджни солиқ тўловчиларнинг ҳамкори сифатида ўзгартиришга имкон беради.

Тарғибот  тадбирида туман ДСИ бошлиғи Ҳусниддин Умиров, вилоят ДСБ мутахассислари Аббос Ваққосов ва Бўри Қаландаровлар янги Солиқ кодексидаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида маълумот бердилар. Тадбиркорлар, ташкилот ҳисобчилари ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этган тадбирда электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланиш, уч сегментга мансублик, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш каби кўплаб янгиликлар хусусида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.