» » Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин

Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда улар учун янада қулай  шарт-шароит яратиш мақсадида, жисмоний шахслар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик шакллари 67 тага кенгайтирилди.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори билан ўзини-ўзи банд қилган шахслар даромад солиғидан озод этилиб, улар томонидан бир қанча тадбиркорлик фаолияти турларига рухсат берилди.

Амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ,  бугунги кунда жисмоний шахслар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қуйидаги шакллари мавжуддир.

-якка тартибдаги тадбиркор;

-якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ходимларини ёллаган ҳолда амалга ошириш;

-юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари;

-ўзини-ўзи банд қилган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошириш;

-юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси  жисмоний шахслар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириши мумкин бўлган тадбиркорлик шакллари ва уларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари борасида мунтазам ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот ишлари олиб борилаяпти. Аҳолиси гавжум жойларга мазкур имтиёзлар борасида махсус баннерлар  жойлаштирилди. Оммавий ахборот воситалари орқали реклама роликлан намойиш этилмоқда.

Биргина жорий йилнинг июль ойида туманлар кесимида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони  2191 нафар етказилиши учун етарлича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсатгич 13147 нафарга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, якка тартибдаги тадбиркорлар амалга ошириш мумкин бўлган фаолят турлари (Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2011 йилдаг 6-сон қарори билан тасдиқланган) Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти турғун объектлар, савдо расталари, павильонлар  ва бошқа рухсат этилган жойларда мустақил амалга оширилади.

Аҳолига савдо ва пуллик хизматларни кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини белгиланган тартибда назоат касса машинаси ва тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.  

Дилшода Қодирова жисмоний шахслар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан ўзини ўзи банд этган тадбиркорлардан бири.

-Жиззах шаҳридан рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда сартарошлик меҳнат фаолиятини билан шуғулланаяпман. Мазкур қарорга кўра, ўзини банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилган. Уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилди  ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова орқали амалга оширилиши айни пандимия шаритида жуда қулайдир дейди.

 Якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини тўлаш билан бирга ҳар ойда энг кам базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган суммада (223 минг сўм) ижтимоий солиқни тўлаши лозим эди. Ушбу миқдор Республика Президентининг 2020 йил  19 мартдаги “Коронавирус пандимияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги  Фармонига асосан карантин тадбирлари давомида фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига (111 минг) сўм пасайтирилди  ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича Бюджетдан ташқари  Пенсия  жамғармасига  йўналтирилади  ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

                                       Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР