«Nokia» тақдим этишга тайёрлаётган смартфонлар — улар орасида флагман ҳам бор

«Nokia» тақдим этишга тайёрлаётган смартфонлар — улар орасида флагман ҳам бор

 Фото: «Ferra.ru»

Тақдим этишга тайёрланаётган «Nokia» смартфонлари тафсилотлари пайдо бўлди. «Ferra.ru» ёзишича, улар ҳар хил нарх тоифасида таклиф этилади.

Манбаларга кўра, 2020 йилнинг учинчи чораги охири ёки тўртинчи чораги бошларида биз бу телефонлар билан танишамиз, улар: «Nokia 9.3 PureView»«Nokia 7.3» ҳамда «Nokia 6.3».

Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу қурилмалар устидаги ишлар режадагидек кетяпти. Аммо уларнинг турли мамлакатлардаги тақдимоти жаҳондаги вазиятга қараб ўзгариши мумкин, дейилади хабарда.

Айни пайтда «HMD Global» компанияси «Nokia 9.3 PureView», «Nokia 7.3», «Nokia 6.3» прототипларини синовдан ўтказмоқда. Буларнинг биринчиси — флагман. Айрим маълумотларда унда экраности камераси бўлиши айтилади.