Янги айфонга талаб катта — қўшимча куч керак

Улашиш:

Инқирозга қарамасдан, янги флагман — «iPhone 12» савдоси яхши кетяпти. Ҳатто айрим мамлакатларда айфонлар тақчиллиги юзага келган, «Apple»ни бутловчи қисмлар билан таъминловчи компанияларга иш кўпайгандан-кўпайган, деб ёзмоқда «Ferra.ru».

Соҳа манбаларига кўра, «iPhone» таъминотчилари айрим бозорлардаги чекланган захиралар муаммосини ҳал этиш устида бош қотиришмоқда. Негаки, айрим минтақаларга олдиндан буюртма қилинган смартфонлар 2-3, баъзида 3-4 ҳафта кеч етиб боряпти. Бунинг сабаби — маҳаллий операторлар томонидан буюртмаларнинг катталиги.

Айфонни йиғишда иштирокчи-шерик компаниялар — «Foxconn» ва «Pegatron», шунингдек, Genius Electronic Optical (GEO) камераси модулларини етказиб берувчиси қўшимча иш соатлари жорий этиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги ишчилар ёлламоқда, дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.