Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Фориш туманида ёш курашчилар беллашди

Фориш туманида ёш курашчилар беллашди

Cана : 02-11-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 70

Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақада туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидан 78 нафар курашчилар беллашишди.

Ўғил болалар ўртасида 20 килограмм вазн тоифасида Асадбек Эргашев, 26 килограмм вазн тоифасида Азам Бурхонов, 30 килограмм вазн тоифасида Жавлон Жўрабоев, 35 килограмм вазн тоифасида Ғулом Эркинбеков, 40 килограмм вазн тоифасида Шермуҳаммад Омонов, 44 килограмм вазн тоифасида Сардор Абдуғаффоров, 50 килограмм вазн тоифасида Санжар Абдуқаҳҳоров, 55 килограмм вазн тоифасида Беҳруз Ҳудойбердиев, қизлар ўртасида 35 килограмм вазн тоифасида Севара Деҳқонова, 50 килограмм вазн тоифасида Шаҳло Бурҳонова, 55 килограмм вазн тоифасида Шаҳноза Арзимуродовалар ғолиб бўлдилар. Улар ўқувчилар ўртасидаги вилоят мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ғолиб спортчилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Воҳиджон ШАВҚИЕВ,

туман болалар – ўсмирлар

спорт мактаби директори.

"Фориш тонги” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!