WhatsApp асосчилари Facebook’нинг 1,3 млрд долларлик акцияларидан маҳрум бўлишди

 

Компанияни 2018 йил май ойида ва 2017 йил сентябрда тарк этган Кум ва Эктон 1,3 млрд доллар миқдоридаги мукофот пулидан айрилишган. Кум компаниянинг 400 млн долларлик, Эктон эса 900 млн долларлик акцияларини олишлари мумкин эди. Шартномага кўра агар мутахассислар компанияда 2018 йил ноябригача ишлаб берганларида ушбу акцияларни олишарди.

Маълум қилинишича,  Кум ва Эктон Цукерберг компаниясини раҳбарият билан келишмовчилик сабабли тарк этишган. Бунга эса улар WhatsApp ишлай бошлагандан бери мессенжерда реклама бўлмаслиги ғоясини билдиришгани сабаб бўлган. Рекламавий интеграциялар ҳисобига ишловчи ижтимоий тармоқ бунга рози бўлмаган.

"Фейсбук”даги манбаларнинг маълум қилишича, Кум ва Эктон компаниядаги тартибдан норози бўлган. Мисол учун, шовқин, кичик ишчи столлар ва ноқулай  курсилар уларнинг асабига теккан. 

WhatsApp 2014 йил октябрда "Фейсбук” назоратига ўтган. Facebook мессенжер учун 16 млрд доллар тўлаган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 08 06 2018 йил
0
31

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига