Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туманида ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Фориш туманида ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Cана : 11-01-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 68

Фориш туман ҳокимлигида маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, тумандаги тўртта секторга бириктирилган ишчи гуруҳлар аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари ФарруҳАмиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонлари иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 3 январдаги 11-11-дев сонли топшириқлари ижросини таъминлаш, ҳудудлардагиҳар бир секторга бириктирилган ишчи гуруҳлари томонидан хонадонлардаги иситиш мосламаларини кўрикдан ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳақида батафсил таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда туман прокурори ёрдамчиси Аброр Тўйчиев, туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполковник Нуриддин Балхиевларҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!