Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Пахтакорда яхши ният билан экилган минглаб кўчатлар нега қуриди?

Пахтакорда яхши ният билан экилган минглаб кўчатлар нега қуриди?

Cана : 10-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, Фото   /   кўрилди: 74
Жорий йил баҳорида Жиззах – Гагарин автомобиль йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган қисми бўйлаб салкам 3 километр масофага 2 минг 400 тупдан зиёд балқитут, шотут, арча ва акация кўчатлари ўтқазилган эди. Ёзнинг ярмига етмасдан уларнинг 80 фоизи қуриб қолди.

2.JPG
3.JPG
4.JPG

Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Рўзмон Завқиевнинг айтишича, бошқа ҳудудлардан келтирилган кўчатлар қуришига шўрҳок тупроққа мослаша олмагани ва сувсизлик сабаб бўлган. Кўчатлар қуриб қолишига иккинчи сабаб кўрсатилса, тўғрироқ бўлади. Чунки суғорилмаса, мослаша оладиган кўчат ҳам кўкармаслиги аниқ. 

5.JPG
8.JPG
10.JPG
11.JPG
Кўчатларни суғориш мақсадида ўрнатилган бу сув насоси қаровсиз, ток шити эса очиқ ҳолатда. Қолаверса, бу насоснинг суғоришга кучи етмаслиги мутасаддиларга олдиндан маълум бўлган. Иш "мендан кетгунча...” қабилида масъулиятсизларча бажарилганини насоснинг аҳволи кўрсатиб турибди. 
14.JPG
15.JPG
19.JPG
Дарахтни қирқиш осон, кўкартириш қийин. Бир вақтлар йўл четида кўкка бўй чўзган дарахтлар бугун тобора камайиб бораётир. Дарахтни қирқадиганлар ҳам, қирқишга рухсат берадиган мутасаддилар ҳам ҳар жойда топилади. Аммо мана бу ҳолатда катта маблағ ва куч эвазига экилган минглаб кўчатларнинг кўкармаслиги учун жавоб берадиган одам йўқ!
Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА​

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!