2020 йилда сўм долларга нисбатан қанчалик қадрсизланди?

Улашиш:

 2020 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан (9501 сўм/долл.дан 10461 сўм/долл.гача) 10,1 фоизга қадрсизланди. Бу ҳақида Марказий банк маълум қилди.

Миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланган.

2020 йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девальвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида миллий валюта 7,2 фоизга қадрсизланган.

Йилнинг иккинчи ярмида сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор динамика кузатилиб, 2,7 фоизга қадрсизланган.

Ўз навбатида, жорий йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.