Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 25.06.2021 йилдаги буйруғига асосан қарздор Қ.Ў.дан, ундирувчи Э.М. фойдасига фарзандини вояга етгунга қадар таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочилари томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан мазкур ижро иши бўйича 7.3 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилди ва шу асосида ижро ҳужжати ижроси ундирувчининг аризасига асосан тамомланди.