AlcoStop аппарати фуқарони 8,25 млн. сўмга жарима тўлашга мажбур қилди

Улашиш:

Ҳайдовчиларга транспорт воситасини ҳар қандай мастлик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 27 ноябрь 2023 йилдаги Д.М. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 8.25 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижада қарздор Д.Б. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Нурмуҳаммад Иноятов

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро

бўлими давлат ижрочиси  

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.