Номаълум мижоз учун ишлаб чиқарилган дунёда ягона Феррари БР20 автомобили тақдим этилди

Номаълум мижоз учун ишлаб чиқарилган дунёда ягона Феррари БР20 автомобили тақдим этилди

Феррари компанияси Спеcиал Прожеcтс дастури доирасида бир нусхада ишлаб чиқарилган эксклюзив Феррари БР20 спорткарини намойиш қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги автомобил 681 от кучи, 6.3 литрли В12 двигателига эга. Автомобил 1950 ва 60-йиллардаги Феррари купеси услубида яратилган янги кузов, қайта ишланган оптика ва 20 дюймли ғилдиракларга эга бўлган. Орқа ўриндиқларни багаж токчасига алмаштириш орқали олиб ташланган салон тўқ жигарранг тери ва углерод толаси билан безатилган.

 

 Багаж бўлими элементлари эман панеллари ва углерод қўшимчалари билан безатилган. Феррари БР20 нархи, шунингдек, машина ким учун ишлаб чиқарилгани, мижознинг номи ошкор этилмаган.