» » «Форсаж» фильмидаги 50 ёшли Chevrolet аукционга қўйилди (фото)

«Форсаж» фильмидаги 50 ёшли Chevrolet аукционга қўйилди (фото)

Австралиядаги Lloyds аукционида 1970 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Chevelle SS модели 45 минг доллар эвазига сотувга қўйилди. Купе «Форсаж» фильмида суратга тушгани билан машҳур. Фильмда автомобилни бош қаҳрамон Доминик Торетто бошқарган, деб ёзади Motor.

50 ёшли Chevrolet Chevelle SS илк бор экранларда франшизанинг биринчи қисми титрларидан сўнг пайдо бўлган. Ўшанда икки эшикли купе қора чизиққа эга қизил рангда бўлган. «Форсаж»нинг навбатдаги қисмларини суратга олиш учун эса автомобиль тўқ кул рангга бўялган.

Францҳизанинг тўртинчи қисмида автомобиль тўлақонли ролга эга бўлган. Сюжет бўйича автомобиль йўқ қилиниши лозим бўлган, суратга олишда олтита бир хил Chevrolet Chevelle иштирок этган. Таъкидланишича, айнан ушбу моделда Вин Дизель қаҳрамони — Доминик Торетто ҳаракатланган. Мазкур нусханинг кино оламига тегишли эканлигини Universal студиясининг ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.

Купега 350 от кучига эга 5,7 литрли V8 двигатели ўрнатилган. Агрегат механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Бундан ташқари, автомобиль қўшимча хавфсизлик каркаси билан жиҳозланган. Ушбу Chevrolet’нинг яна бир жиҳати капотида «Ride of Die» ёзуви бор. Сотувчининг сўзларига кўра, уни 2015 йилда марҳум актёр Пол Уокернинг акаси Коди Уокер ёзиб қолдирган.

Аввалроқ «Форсаж»нинг ҳали экран юзини кўрмаган қисмида суратга тушган Ford Mustang Маch 1 сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

daryo.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
11:43
Бугун Шомуродов А Серияда дебют қилиши мумкин ёхуд "Женоа" сафарда "Верона" меҳмони бўлади
11:40
Ерга астероид яқинлашмоқда
11:38
Чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушланди
11:15
Рух (цинк) моддаси организм учун нега керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР