Оренбургда Opel Kadett каби кўринишга эга икки эшикли «Москвич-401» яратилди

Улашиш:

Оренбург вилоятида жойлашган қишлоқларнинг бирида икки эшикли «Москвич-401» сотувга қўйилди. Автомобиль оддий «401» модели асосида яратилган.

Автомобиль ишқибозлари «Москвич-401» Opel Kadett прототипидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон икки эшикли кузовда ишлаб чиқарилмаганини яхши билади. Моделнинг орқа эшиклари пайвандлаб ташланган, марказий устуни эса орқа ғилдирак аркалари томон сурилиб, қолган икки эшикнинг узунлиги оширилган. Кузов жигаррангга бўялган ва унга қўлда ясалган олд ҳамда орқа бамперлар ўрнатилган.

Фото: Carakoom
Бундан ташқари, машинага энли резина кийдирилган замонавий ғилдирак дискалари ўрнатилгани сабаб унинг қанотлари кенгайган. Шунингдек, оргинал орқа фонарлари ва орқани кўриш ойнаси ҳам замонавий.

Фото: Carakoom
Автомобилнинг техник тавсифи ҳақида бирор-бир маълумот берилмаган. Ноодатий «Москвич» 250 минг рублга (3,5 минг доллар) сотилмоқда.

Манба: Daryo.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.