Ўзбекистонда 25 январь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган янги авлод «Тrаckеr»ининг нархи маълум бўлди

Авто 25-янв, 11:499 Admin 957 0

Ўзбекистонда 25 январ куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган янги авлод «Тrаckеr»ининг нархи маълум бўлди. Бу ҳақида «Авто.Репост» «UzAvto Motors»даги манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, янги «Тrаckеr» харидорлар учун муҳим бўлган жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган:

замонавий дизайн;

хавфсизлик;

қулайлик;

самарадорлик;

тежамкорлик.

Шунингдек, автомобил панорама люк, Лед чироқлар ва 8 дюймли сенсор экранга эга бўлган аудио тизим билан жиҳозланган.Шу билан бирга қуйидаги техник хусусиятлар эга:

замонавий уч силиндрли «Ecotec» турбомотор;

аралаш сиклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 от кучи;

6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;

калициз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган «Стоп-старт» интеллектуал тизими;

янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Янги «Тrаckеr» 2021 йилнинг 25 январ санасидан бошлаб қуйидаги комплектасияларда, «Chevrolet» стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида харид қилиш мумкин: бошланғич комплектация: 145 130 000 сўмдан бошланади;
ЛТ комплектация: 193 043 478 сўм. (Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган)

Аввалроқ «Chevrolet Тrаckеr»нинг Хитойда ишлаб чиқарилган асл варианти Ўзбекистонга юборилгани ҳақида хабар берилганди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?