Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га ошиб, 4 003,8 минг нафарни ташкил қилган. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Шундан:

  • 2 966,7 минг нафари (74,1 фоизи) ёшга доир пенсия (64 фоизи аёллар);
  • 397,6 минг нафари (9,9 фоизи) ногиронлик пенсия (41,1 фоизи аёллар);
  • 198,6 минг нафари (5 фоизи) боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар;
    440,8 минг нафари (11 фоизи) нафақа олувчилар (47,3 фоизи аёллар).

2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг кишига, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг кишига, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оилага ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг кишига ортган.

2021 йилнинг январь—октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган.

Шундан, 215,1 минг нафарига ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафарига нафақалар тайинланди.

Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.