» » Жиззахда 133 нафар бемордан 58 нафари Covid-19, 75 нафари пневмониядан даволанмоқда. 3 нафар бола ва 20 нафар ҳомиладорлар ҳам бор

Жиззахда 133 нафар бемордан 58 нафари Covid-19, 75 нафари пневмониядан даволанмоқда. 3 нафар бола ва 20 нафар ҳомиладорлар ҳам бор

Ўзбекистон, Жиззах – Sangzor.uz. Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мажлислар залида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария-эпидемиолoгик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Вилоятда COVID-19 вирусига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ва кўрилиши лозим бўлган тезкор чоралар” мавзусида матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исомиддин Холмирзаев кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг “омикрон” штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча хавотирли тус олмоқда.

ЖССТнинг баёнотида айтилишича, “омикрон” варианти “дельта”га нисбатан камроқ асоратлар қолдираётган бўлса-да, бироқ у барибир эмланмаган аҳоли қатлами учун жиддий хавфдир.

Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллаш орқали мураккаб вазиятни изга солишга уринмоқда.

Коронавируснинг “омикрон” штамми мамлакатимизга кириб келганиганига кўп бўлмади. Бу хабар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлиши табиий.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавируснинг “омикрон” штамми кўпроқ кексалар, ёндош касаллиги борлар ва болалар ҳаётига хавф туғдирмоқда.

Мутахассислар “омикрон”нинг баъзи хавфли белгиларини эълон қилди. 

Нафас олишнинг қийинлашиши, кўкрак қафасида доимий оғриқлар пайдо бўлиши,  уйқудан туриш қобилиятининг сусайиши, тери, лаб ва тирноқлар рангининг очариши шулар жумласидан. Шифокорлар, шунингдек, кучли чарчоқ, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал ва мушак оғриғини характерли аломатлар, деб ҳисоблайди.

Унга чалинган беморларнинг аксарият қисми коронавирусга қарши эмланмаган ёки эндигина битта дозани қабул қилган бўлиб чиқяпти.

“Омикрон” қанчалик тез суръатларда тарқалмасин, у туфайли шифохонага ётқизилиш ва ўлим кўрсаткичлари “дельта”га нисбатан сезиларли даражада паст.

Айни пайтда, Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар учун Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 185 ўринли махсус даволаш маркази ташкил этилган. Реанимация ўринлари сони 30 тани ташкил этади.

Ўтган давр давомида вилоятда 6896 нафар фуқароларда Covid-19, коронавирус инфекцияси аниқланган ва уларнинг 6749 нафари тўлиқ соғайганлиги сабабли назоратдан чиқарилган. Даволаниш кўрсатгич 98 фоиз.

Бугунги кунда даволовчи муассасада даволанаётган беморлар сони 133 нафар бўлиб шундан 58 нафари Covid-19, коронавирус инфекцияси билан, 75 нафари пневмония билан даволанмоқда.

Ўта оғир 1 нафар, Оғир 10 нафар.

Болалар 3 нафар, Хомиладорлар 20 нафарни ташкил этади.

Амбулатор даволанаётганлар сони 79 та.

Бугунги кун ҳолатига Жиззах вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси захирасида 42 турдаги 902 млн. сўмлик дори воситалари, туман ва шаҳарларда жами 9781 та “Covid-box”лар захираси мавжуд. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан яна 10 мингта  “Covid-box” жамланмаси олиб келинмоқда.

Жами 2564 нафар тиббиёт ходимлари махсус сертификатга эга, шундан шифокорлар – 449 нафар, ўрта тиббиёт ходимлари –1395 нафар,  кичик тиббиёт ходимлари – 720 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, 10 та муассаса фаолияти консервация қилиб қўйилган. Бу муассасаларда коронавирус касаллигини даволаш мақсадида 1400 та шифо ўринлари (шундан 142 та реанимацион ўринлар)нинг 391 тасида кислород нуқталари ўтказилган бўлиб, захира қилиб қўйилган.

Эпидемиологик вазият кескинлашган ҳолатда 10 та муассаса ва уларда консервация қилиб қўйилган 40 та ИВЛ, 102 та CiPAP, 212 та кислород концентраторлари, 3 та  ПЗР анализатори, 6 та биохимик анализатор, 10 та ИФА ҳамда 210 та пульсоксиметрларни, шунингдек, махсус сертификатга эга бўлган 234 та шифокор, 1215 та ўрта тиббиёт ходими ва 660 та кичик тиббиёт ходимларини қисқа муддатда шайлиги таъминланади.

Коронавирусдан сақланишнинг энг ишончли воситаси бу унга қарши эмлашдир. Афсуски эмлаш жараёнлари ҳам вилоятимизда суст давом этяпти.

Жумладан кеча вилоятимиз бўйича ҳаммаси бўлиб 2955 (икки минг тўққиз юз эллик беш) нафар аҳоли эмланган. Жами эмлашлар сони 1 438 393 (бир миллион тўрт юз ўттиз саккиз минг уч юз тўқсон уч)тани ташкил этмоқда.

Бу аҳолининг ҳамон ушбу касалликка нисбатан бепарволигидан дарак беради.

– Вилоятимизда тиббиёт соҳасига масъул шахс сифатида эмлашга тавсия этилган фуқароларни зудлик билан  эмлашларини, шунингдек, аҳолидан коронавирусдан сақланиш ва унга қарши курашишда шифокорларимиз берган барча тавсияларни сўзсиз бажаришларини карантин қоидаларига амал қилишни ва коронавирусга қарши эмлашга чақираман , – деди И.Холмирзаев.

Шундан сўнг, ОАВ ходимлари ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
09:18
Тошкентнинг 12та тарихий дарвозаларини тиклаш бўйича узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
09:14
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади
08:24
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
08:22
Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди
20:58
Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
20:53
Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди
17:43
ЖПИ сиртқи бўлими томонидан ташкил этилган "CAREER DAY INNOFAIR-2022" карералар кунида 120 нафар талаба иш ўрнига эга бўлди
16:01
Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади
15:30
Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди
08:13
Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди
08:10
Номдор воситаларнинг сохтасини ясаб сотган шоввоз ушланди
08:08
“Бекободйўлиндустрия” УК мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:07
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни қандай ўтказиш бўйича баёнот билан чиқди
08:06
Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
08:03
Шу йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР