Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » 16 дан 30 ёшгача... Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази янги платформа тақдим этди

16 дан 30 ёшгача... Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази янги платформа тақдим этди

07 янв 2021, 18:35, Admin
0 комментариев    510 Кўрилган

Битта бекорчи ходим бутун бўлимни ишдан қолдирганидек, битта саёқ юрган ёш атрофидаги кўплаб тенгқурларини йўлдан уриши мумкин.

5-6 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда «Ёшлар форуми»да белгилаб берилган вазифалар юзасидан ёшлар тарбиясига масъул раҳбарлар учун ташкил этилган икки кунлик ўқув-семинардан кўзланган мақсад ҳам шу – ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳеч бирини назардан четда қолдирмаслик.

Куни кеча ушбу ўқув-семинари доирасида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбари Баҳром Зияев тақдим этган «Ёшлар дафтари» платформаси «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»нинг ўзига хос лойиҳаларидан бири бўлди.

Шу вақтгача ёшлар ҳақида маълумот тўплаш учун қоғоз-ручка кўтариб, ҳар бир хонадон эшигини тақиллатишга тўғри келган ва бу жараёнга маҳалла, мактаб ходимлари ҳам жалб этилган. Кези келганда кайфияти йўқ уй эгаларига бундай маълумотлар бериб ўтириш малол келган. Эндиликда янги лойиҳа шарофати билан бундай оворагарчиликлар сезиларли даражада камаяди. 

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати

– «Ёшлар дафтари» платформасига Давлат тест йўналиши маркази маълумотлари асосида 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшларимизни қамраб олиб, уларнинг реестрини шакллантиряпмиз. Шу тариқа бизда маълумотлар базаси мавжуд бўлади – дейди Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Баҳром Зияев. – Қўшимча равишда 13 та манзилли идоралардан ҳам уларни тўлдиришда фойдаландик. Масалан, ички ишлар, олий таълим, халқ таълими, молия, соғлиқни сақлаш вазирликлари, солиқ қўмитаси, давлат кадастр ва давлат хизматлари агентлиги каби. Улардан йигит ёки қизимиз ўқиганманми-йўқми, ҳарбий гувоҳномаси борми, меҳнат фаолиятига эгами, ногиронлиги бўйича ва бошқа маълумотларни олдик. Шу тариқа энди биз ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қизиқиши, қаерда яшаши, нима иш билан машғуллигидан хабардор бўламиз. Ушбу платформада ишсиз ёшлар рўйхати аниқ чиқиб келгач, ҳатто уларни иш билан таъминлашни ҳам кўзда тутганмиз. Яъни тизим 13 та манзилли идоранинг 10 таси билан интеграцияланган.

Муҳими, ушбу платформа ҳар бир давлат ташкилоти учун оддий ва қулай. Шу билан бирга тизимда бутун республикамиз ёшлари ҳақидаги маълумотлар рақамли шаклланиб, янгиланиб боради.  

Ҳозирча тизимда вафот этган, ҳарбий хизматни ўтаётганлар, ўрта-махсус касб-ҳунар ўқувчи ва битирувчилари сони мавжуд эмас.

Эндиликда платформа механизми ҳар бир тумандаги биттадан масъулга ўргатилиб, шартнома асосида бириктирилади. Шахсий маълумотлар билан ишлангани учун ўзига яраша жавобгарлиги ҳам бўлади. Маълумотлар «Ёшлар дафтари»га тўғри киритилгач, тизим ўз-ўзидан ишлайди. Жараён автомат равишда бошқарилади. Ҳеч қандай ғирромликларга йўл қўйилмайди. Ҳар томонлама шаффофлик таъминланади. Қисман бўлса-да, коррупция ҳолатларига барҳам берилади.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати

Тадбирда Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши раисининг – агар ёш 30 дан ошса, у тизимдан автомат тарзида чиқариладими ёки 16 ёшга тўлганлар унга автомат тарзида кирадими, шунингдек, қайсидир ёшимизга кутилмаганда ногиронлик берилса, яна унинг уй-жойига чиқишимиз ёки маҳалла билан боғланишимиз керакми? Шундай бўлса, анкетани ёшларнинг ўзи интернет орқали тўлдиргани яхши эмасми, деган мулоҳазали саволларига Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқари маркази директори қуйидагича жавоб берди.

– Жуда ўринли савол бўлди. Лекин айни вазиятда иккинчи муаммо юзага келишини ҳам унутмаслигимиз керак-да. Ўзи бу тизим таҳлил қилиш учун зарур. Унда давлат ташкилотлари катта эҳтиёж сезувчи маълумотлар базаси мавжуд. Агар уни ҳамма ҳар хил тўлдириб ташласа, тизим иш бермаслиги мумкин – дейди Баҳром Зияев. – Энди биринчи саволингизга келсак, ёшимиз соппа-соғ эди, афсуски, кейин ногирон бўлиб қолди. Бунда унга ногиронлик гувоҳномаси берилади ва ушбу маълумот ижтимоий реестрга жойланади. Яъни у ўша заҳотиёқ автомат тарзида ногиронлар қаторига киради. 16 ёшга тўлганлар ёки 30 ёшдан ошганлар ҳам худди шундай буйруқ асосида автомат тарзида тизимга киритилади ёки чиқарилади.

Самимий руҳда ўтган ва қизғин савол-жавоблару таклифларга бой кечган ушбу тақдимот тингловчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлгани шубҳасиз.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив