Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга берилган номни маълум қилди

Улашиш:

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари нутқи давомида 2021 йилга берилган номни маълум қилди. 

Унга кўра, янги кириб келаётган йилга Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб ном берилди.

«Йилга ном бериш жуда қийин ва масъулиятли иш. Биз бунин гучун кўп тайёргарлик кўрдик. Ёшларга бўлган эътиборимиз, жойлардаги вазият ва умумий муҳит инобатга олинди.

Пандемия вақтида аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш бўйича бошланган ишларни бугун давом эттирмасак, муаммоларни ҳал қилмасак, эртага кеч бўлади. Касаллик авж олган вақтда муаммолардан, камчиликлардан қийналдик, аммо саросимага тушмадик.

Муаммоларимиз билинди ва уларни ҳал қилишда иштирок этган барчага раҳмат айтаман.

Биз ёшларга ҳамма шароитни яратиб беришимиз керак, Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун шундай қилишимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.