Янгиобод туманида масъул ташкилотлар раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Улашиш:

Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев ҳамда тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари Янгиобод ШФЙдаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан учрашди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, секторлар, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, банк ходимлари ҳамда 70 га яқин ёшлар иштирок этишди.   

Учрашувда дастлаб туман ҳокими И.Матиев сўз олиб, бугунги кунда туманда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун яратиб берилаётган шарт шароитлар тўғрисида гапирди.

Шунингдек, Президентимизнинг яқиндагина Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида илгари сурилган вазифалар, имкониятлар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг учрашувга ташриф буюрган ёшларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тингланди. 

Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда  ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан раҳбарларга тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

 

 

 

 

Учрашувда 30 га яқин муаммолар раҳбарлар томонидан муҳокама этилди ва уларнинг айримларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, айримларига эса тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, қолган масалалар ечими юзасидан тегишли раҳбарлар ва мутасадди ташкилотлар вакилларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.