Янгиободни бошқарган Икром Матиев энди Фориш тумани ҳокими лавозимида

Улашиш:

Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдивали Мустанов бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Фориш туман ҳокими лавозимига Матиев Икром Синдорович номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Матиев Икром Синдорович Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.