Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

Сессияда дастлаб, вилоят сайлов комиссияси раиси Аъзам Ихтиёров сўзга чиқиб, “Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округи бўйича ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида” маълумот бериб ўтди.

Хусусан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 3-“Бешқувур” сайлов округидан  сайланган Одилов  Фарход  Эргашевичнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилиб, барчага таништирилди.

Шунингдек, сессияда вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш ишлари аҳволи, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ва Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Нусуратулло Пардаев  “Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар хусусида маърузага чиқишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.