Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида ўн битта масала кўрилди

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб сессияда, секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш холати юзасидан 2020 йил тўртинчи чорак якуни бўйича, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва вилоят суди раисларининг суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.
Шундан сўнг, ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг ҳудудда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобати, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш ҳамда “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибида Жиззах ва Навоий, Самарқанд вилоятлари ўртасида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2021 йил 22 январдаги 01-117 сонли йиғилиш баёнини тасдиқлаш, доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш каби масалалари кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.