Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси ўтказилди

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма биринчи сессияси zoom орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси ваколатини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзод тавсия этиш ва Жиззах вилояти ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 19 январдаги “Депутатни жиноий жавобгарликка тортишга ва эҳтиёт чораси қўллашга розилик бериш ҳақида”ги №18-21 сонли тақдимномаси тўғрисида”ги 2021 йил 20 январдаги 22-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, сессияда “Обод қишлоқ” давлат дастури доираси ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машқини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.