4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди

Улашиш:

Зомин тумани Мустақиллик маҳалла гўзарида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатов масъул ташкилот раҳбарлари ҳамкорлигида ёшлар билан учрашди.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ташкил этилган учрашувда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва банд бўлмаган, мауаммоси мавжуд бўлган уюшмаган ёшларнинг 50 нафари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредит маблағлари ажратиш, уй-жойга муҳтожлик ва бошқа каби ўзларини қийнаб келаётган, ечими топилмаётган муаммолар билан мурожаат қилди.

Учрашув юзма-юз мулоқат тарзида ўтказилди. Ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг 55 фоизи жойида ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг 25 фоизи ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилинганлиги сабабли, тегишли соҳа мутасаддилари билан “йўл харитаси” тузилиб,аниқ ижро муддати белгиланди. Кўтарилган масала юзасидан мурожаатчиларнинг 4 фоизига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мазкур тадбир давомида, мурожаатчининг яшаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, назорат тегишли сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди ва шу ернинг ўзида 10 га яқин ишсиз юрган ёшлар туманда фаолия кўрсатаётган “TRUST ELECTRONICS” МЧЖ га ишга жойлаштирилиб, уларга ишга кирганликлари тўғрисидаги буйруқлар топширилди.

Тадбирда туманда ёш шоиралар танлови совриндорларига китоблар жамламаси совға қилинди. “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да турган оилаларга бошқарма бошлиғининг совғалари, дори дармонлар ва ногиронлик аравачалари берилди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.